Лотереяни мажбурлаб сотиш қатъиян тақиқланади

фев 07 / 2018

alt

Лотерея билетларини иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар, бошқа биринчи даражали тўловларга қўшиб сотиш қатъиян тақиқланади. Бу ҳақда “Халқ банки” Адлия вазирлигига йўллаган жавоб хатида маълум қилган.

Бугунги кунда “Халқ банки” томонидан бир неча турдаги лотереялари ташкил этилиб, ўтказиб келинмоқда. Лекин айрим ҳолатларда мижозларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнида пенсия ва нафақаларга лотерея билетлари қўшиб берилиши ҳолатлари қайд этилган. Лотереяларни мажбуран сотиш тақиқланиши бўйича қуйи филиалларга Халқ банки бошқарувининг алоҳида кўрсатмаси берилган.

Банк жавоб хатида қайд этилишича, ўтган йилда мижозларга банк хизматлари кўрсатилишида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этмаган ва ишда (жумладан, лотереялар билан ишлашда) қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган банк филиалларининг 222 нафар раҳбар ходимига Меҳнат кодексининг ҳайфсан ва ўртача иш ҳақига нисбатан жарима қўллаш тарзидаги интизомий чора кўрилган, 91 нафар раҳбар ва бош бухгалтер эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

@huquqiyaxborot

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *