МАИ авиакомпанияси ёпилиш арафасидами?

июл 27 / 2018

alt

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кўплаб хашоротлар борки, улар баъзида турли ўсимликлар (пахта, буғдой, шоли ва бошқалар)нинг табиий етишишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, фермерларга заракунандалар билан курашда чоралар кўришда кичик авация ёрдамга келади. Далага хашоротларга қарши ишлов бериб, фермерлар бўғдойни ўз вақтида топширишди ва режани ортиғи билан бажаришди. Бунинг учун эса учувчиларга миннатдорлик билдиришдан чарчашмайди.

Шунингдек, учувчилар қишлоқ жойларини турли зараркунандаларга қарши ишлов бериш бўйича авиахизматлар кўрсатишди, бу эса аҳоли учун катта енгилликлар яратмоқда.

Ҳар йили “Махсус авиация ишлари” авиакомпаниясининг Ан-2 самолётларида 160 минг гертарга яқин экин майдонларга ишлов берилади. Бунга самолётларда уруғ сепиш, дон экинларини қўшимча озиқлантириш, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари билан кураш, ғўзаларни дефолиациялаш ва бошқалар киради.

alt

Бу каби кичик авиация жамиятга ёрдам бериш ҳоллар жуда кўп, аммо бугунги кунда “Кичик авиация ўзи керакми?” деган савол кўриб чиқилмоқда.

Uz24 манбаси хабар беришича, кўплаб одамлар, жумладан фермерлар ҳам трактор ишидан кўра авиация ёрдамида далаларга ишлов бериш тезкор ва камхарж усул эканини тасаввур ҳам қилишмайди. Шундай қилиб, трактор ёрдамида 1 гектар ерга ишлов бериш 48 000 сўм бўлса, самолёт ёрдамида бундай ишни бажариш 33 000 сўм туради, шу ўринда бунга ёқилғи, таъмир ва бошқа ҳаражатлар ҳам киритилган бўлади. Тракторга келсак, транспортнинг бузилиши, ёқилғи ва ҳоказолар учун қўшимча тарзда тўланади. Шу ўринда айтиш керакки, трактор лойиҳа устида икки кун ишлайди (мисол тариқасида), авиация ёрдамида бажарилган иш эса 2 дақиқа давом этади холос. Шунингдек, манбанинг хабар беришича, ҳозир “МАИ” авиакомпаниясининг кадрларини қисқартириш ва келгусида ёпилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизматидан маълум қилинишича, айни вақтда “МАИ” авиакомпаниясини пойтахтнинг Сергели туманидан янги жойга қайта негизлаш масаласи кўриб чиқилмоқда, аммо янги жойнинг қаерда бўлиши хали маълум эмас.

Ҳозирча “МАИ” АКнинг ёпилиши бўйича расмий хабар йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *