Мактабда ишловчи пенсионерларга 100 фоиз пенсия тўланиши мумкин

авг 03 / 2018

alt

2019 йил 1 январдан халқ таълими муассасаларида ишловчи пенсионер ходимларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлаш таклиф этилмоқда. Бу Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Президентнинг «Халқ таълими тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасига киритилган, деб хабар бермоқда «Норма».

Ҳужжатда юқори тоифали мутахассислар учун халқ таълими муассасалари жозибадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган. 

Шу пайтдан эътиборан умумтаълим муассасалари раҳбарларини пуллик хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган қўшимча даромадларнинг 10 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *