Марказий Осиё халқаро экология форуми: Биохилма-хилликни сақлаб қолиш нима қилиши керак?

июн 05 / 2018

alt

5-8 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро экология форуми (МОХЭФ) бўлиб ўтиши ҳақида аввал хабар бергандик.

Бугун мазкур форум ўз ишини бошлади. Марказий Осиё халқаро экология форумининг биринчи кунида «Қўриқланадиган табиий ҳудудлар биохилма-хиллигини сақлаш ва тармоғини ривожлантириш» пленар сессия ташкил этилди. Унда Марказий Осиё ва Афғонистон давлатлари вакиллари биохилма-хилликни сақлаб қолиш борасидаги жорий миллий сиёсатлар ва муҳим масалалар ҳақида сўзлаб беришди. Марказий Осиёдаги институционал ва қонун чиқариш ёндошувлари умуман олганда бир-бирига ўхшаш, шу билан бирга сезиларли даражада ривожланиш ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2014 йилдан бошлаб Оққуйруқларни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида чоралар кўришмоқда.

Пленар сессиядан кейин мавзуларга оид сессиялар бирваракайига ўз ишини бошлади. Иштирокчилар қўриқланадиган табиий ҳудудлар тамоғининг биохилма-хиллигини сақлаш ва ривожлантириш масалаларини учта йўналиш бўйича муҳокама қилишди:

  • Ҳуқуқий ва институционал асос;
  • Илмий ҳамкорлик ва энг олди амалиётлар;
  • Давлат-хусусий шерикчилиги.

Ҳуқуқий ва институционал асосни муҳокама қилиш чоғида форум иштирокчилари қўриқланадиган табиий ҳудудлар (ҚТҲ) бўйича маълумотлар базасини аҳамиятини ошириш муҳим эканини таъкидлашди. Марказий Осиё бўйича маълумотлар 2006 йилда янгиланган. БМТ табиатни муҳофаза қилиш бўйича дастурининг Бутунжаҳон табиат муҳофазаси мониторинги маркази директори Невилл Эш бундай маълумот базалари муайян методология бўйича тўлдирилишини тушунтирди. Бутунжаҳон табиат муҳофазаси мониторинги маркази ушбу йўналиш бўйича таълим берувчи семинарларни кўпайтиришни режалаштирган.

Илмий ҳамкорлик бўйича сессия иштирокчилари экотизимлар биохилма-хиллигининг йўқолиши ва инқирози Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми 2018нинг глобал таҳликалар бўйича ҳисоботида акс этган ўнта таҳликалар қаторига киришини таъқидлашди. Мутахассислар ушбу таҳлика сув, озиқ-овқат инқирози бўйича таҳликалар ва энергия ташувчиларнинг нархлари билан боғлиқ шок ҳолати келиб чиқиши таҳликаси билан ўзаро боғлиқ эканини тушунтиришди. Мутахассиларнинг сўзларига кўра, ҚТҲ биохилма-хиллигини сақлаш ва тармоғини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқаришда ушбу ўзаро алоқани инобатга олиш зарур.

Академик ҳамжамият вакиллари ҳам сиёсат ва фан даражасида қабул қилинаётганқарорларни ҳам қамраб олиш заруратини таъкидлашди. Қарорларни қабул қилаётган шахслар ва фан сектори мутахассислари биргаликда ишлашмаса, биохилма-хилликни сақлаш муаммосини тўлиқ ечишнинг имкони бўлмайди.

Давлат-хусусий шерикчилиги масаласига бағишланган сессияда томонлар бизнес-сектор биохилма-хилликка зиён етказмасдан ҚТҲда қандай ишлаши мумкинлигини муҳокама қилишди. Табиат муҳофазаси халқаро иттифоқининг Бизнес ва биохилма-хиллик бўйича Глобал дастур директори ўринбосари хоним Жулия Карбоне қуйидаги йўналишларни санаб ўтди:

  • Биохилма-хиллик бўйича корхоналар: сақлаб қолиш учун кириш, фойдаланиш, CO2 углеродини чиқариш учун йиғимлар, экотизим дастурлари бўйича тўловлар сингарилар ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш.
  • Тирикчилик учун маблағ топишнинг муқобил имкониятлари: салбий таъсирга эга бўлган бошқа фаолиятларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган тадбиркорлик фаолиятига диққат қаратиш.
  • Филантроплик фаолият: бизнес бўйича қўшимча табиатни муҳофазаловчи тадбирларни амалга ошириш.

МОҲЭФ эртага, 6 июнь куни ўз ишини давом эттиради.

alt

МОҲЭФ 2018 Ахборот маркази

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *