Мўйноқлик 14 нафар ёшларга 1 миллиардан зиёд кредит ажратилади

июл 12 / 2018

alt

«Ёшлар –келажагимиз» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистион ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Республика бўйлаб штаб ва ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда мамлакатимизнинг энг чекка ҳудуларигача ўрганишлар олиб бораётган ишчи гуруҳ ходимлари ёшларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари, режалари, мавжуд муаммо ва камчиликларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилишмоқда. Ўз навбатида, ёшлар масалаларига жойида ижобий ечим топилиб, ҳал этилмоқда. Ишчи гуруҳлар уйма-уй юриб, барча ёшлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларга кўмаклашиш, кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериш каби муҳим вазифаларни амалга оширишмоқда.

Аниқланган ишсиз ёшларни ишга жойлаштириб, аҳолининг ижтимоий маиший муаммоларини ҳал этиш чораларини кўраётган штаб эса ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан бирга, маълумотларни умумлаштириб бормоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Дастур ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Республика ишчи гуруҳи аъзолари Мўйноқ туманидаги ёшлар билан  учрашдилар. Ёшлар иссиқхона ташкил қилиш, нон ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маиший техника хизматларини кўрсатиш, кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш борасида бизнес-лойиҳаларини тақдим этдилар. Ёшларнинг 14 нафарига жами 1 млрд. 825 млн. сўмлик кредит ажратишга қарор қилинди.

Учрашувлар давомида ёшларнинг тилак-истаклари ҳисобга олиниб, Ёшлар иттифоқи томонидан Мўйноқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежида жойлашган «Ёшлар маркази» учун 10 та тикув машинаси, 10 та компьютер ва бошқа техник жиҳозлар, шунингдек, коллеж спорт зали учун инвентарлар ажратиш белгилаб олинди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *