Мўйноққа тоза ичимлик суви етиб борди (ФОТО)

июл 03 / 2017

alt

Жорий йилнинг 1 июль куни “Қўнғирот – Мўйноқ магистраль сув тармоғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов иштирок этди, деб хабар беради "KRuz" сайти. 

Қўнғирот – Мўйноқ тоза ичимлик суви тармоғининг қурилиш ишларида “Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли “Махсус механизациялашган йўл станцияси” корхонаси томонидан 26 миллиард сўмлик иш кўлами бажарилди.

Тадбир давомида мазкур сув тармоғининг қурилишида фаол иштирок этган раҳбар ва ишчи-ходимларга қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев шу йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Қўнғирот – Мўйноқ тоза ичимлик суви тармоғи қурилиши билан яқиндан танишганди. Ушбу 101 километрлик сув тармоғи ишга тушгач, бир кеча-кундузда 7 минг куб метр сув етказиб бериш ва 25 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкони яратилиши таъкидланганди.

Шунингдек, Президент томонидан 2017-2021 йилларга белгиланган Оролбўйи минтақасини ободонлаштириш ва Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича махсус қарори қабул қилинган.

ФОТО:

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *