"Milano"чилар қўлга олинди

июл 30 / 2018

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотларга асосан, Бекобод шаҳрининг қўшни давлат билан чегарадош ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. 

Натижада М. А. ноқонуний тарзда 5 нафар шахси номаълум шериклари иштирокида чегара тўсиқларини бузиб ўтган ҳолда 6 дона қопларда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаламанмаган жами, қиймати салкам 108 млн. сўмлик, 13497 қути “Milano” (New York, Paris, London) номли тамаки маҳсулотларини олиб киришга уринган вақтида қўлга тушган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *