Миср Президентининг ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази ташкил этилди

сен 05 / 2018
 
Миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари учун Миср Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифини ёритиш бўйича ташкил этилган матбуот марказида сиёсатшунослар, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.
 
Унда қатнашган сиёсатшунос ва экспертлар Миср ва мамлакатимиз ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар ҳақида фикр билдиришди.
 
— Мамлакатимиз мустақиллигини тан олган юрт сифатида 1992 йилнинг 26 декабрида Миср — араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб тарихга кирган, — дейди Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти маркази раҳбари ўринбосари Санжар Валиев.
 
Бугунги кунда икки давлат муносабатларини йўлга солувчи турли доирадаги 51 та ҳужжатни ўз ичига қамраган шартномавий-ҳуқуқий база мавжуд. Икки давлат халқаро миқёсда бир-бирини дипломатик жиҳатдан қўллаб келмоқда.
 
2018 йил 22 июнда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ томонидан қабул қилинган Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақидаги резолюцияни Миср ҳам қўллаб-қувватлади.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини йўлга қўйиш ғояси 2016 йил октябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 43-сессиясида ўқиб эшиттирилганида, бу ташаббус ҳам Миср томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
 
Ўзбекистон Миср давлати билан халқаро майдонда илк дипломатик алоқаларни йўлга қўйган даврдан бошлаб, то ҳозирги вақтга қадар ишончли ҳамкор эканлигини намоён этди.
 
Миср бир вақтнинг ўзида ҳам Араб давлатлари лигаси ҳамда Африка Иттифоқининг аъзосидир. Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг маъмурий биноси мавжудлиги Мисрнинг бу ташкилот доирасидаги нуфузини кўрсатади.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан Мисрдаги Ал-Азҳар университети университет ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу университет мусулмон оламидаги энг обрўли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *