Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди

сен 24 / 2018

 

– Ёнғин оқибатида 47 ёшли аёл ва 14 ёшли қиз вафот этган

– Жасадлар Митиши марказий шифохонаси моргида сақланмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 23 сентябрь куни Москва вилоятининг Митиши шаҳридаги омборда юз берган ёнғинда ўзбекистонлик аёл ва вояга етмаган бола вафот этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берди.

Вазирликдан маълум қилинишича, ёнғинда Аслонова Гулсара Жураевна 1971 й.т. ва Файзиева Гулноза Мирфайзовна 2004 й.т. вафот этган.

Жасадлар Митиши марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *