Наманган педагогика коллежида 33 нафар ўқувчининг ота-онаси жавобгарликка тортилди

фев 22 / 2017

alt

Наманган шаҳар педагогика коллежида вояга етмаганлар билаш ишлаш комиссиясининг сайёр суди бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари билан бирга коллеж ўқитувчилари, шу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни шаҳар ҳокими, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси раиси Б.Бекходжаев олиб борди. Таъкидландики, ушбу колежда 33 нафар ўқувчи дарсларга мунтазам равишда қатнашмай келган. Шунинг учун уларнинг ота-оналари, гуруҳ раҳбарларидан бунинг сабабларини изоҳлаб бериш талаб этилди. Бу ўқувчиларнинг аксарияти ота-оналарнинг бепарволиги, лоқайдлиги, фарзандларини ўқиш пайтларида турли ҳунармандларга шогирдликка бериб, пул топишига қизиқтириш ва бошқа сабаблар айтилди.
Бироқ бу сабаблар ўқувчиларни дарслардан қолдиришга асос бўлолмаслиги, ота-она “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг тегишли бандларига асосан фарзандининг таълим-тарбиясига масъул эканлиги тушунтирилди. Уларга фарзандлари таълим-тарбиясига етарли даражада эътибор қаратмаганликлари учун тегишли қонун талабларига асосан сайёр суд қарори билан 33 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига энг кам иш ҳақининг 1-2-3 баробарида жарима жазоси қўланилди.

alt

Темурмалик ВОҲИДОВ, Наманган

  • Мехмон
    23 феврал 2017, 10:51

    "Таълим тўғрисидаги " қонунни аллақачон ўзгартириш керак. Коллежлар тизими ўзини оқламаяпти.Болалар умрининг энг самарали йиллари шамолга совуриляпти.
    Мисол: Қизим коллежга прогулсиз қатнаб,аъло бахолар билан тугатган.Хозирди мехнатбиржаси унга ишсизлик нафакасини белгилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *