Наманган ёшларининг муаммо, таклиф ва истаклари тингланди

окт 20 / 2016

alt

17-19 октябрь кунлари Наманганда ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида очиқ учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

"Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши қошида малакали ва тажрибали раҳбар ходимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ва спортчилардан иборат Республика Ишчи гуруҳи тузилиб, улар гуруҳларга бўлинган ҳолда ёшлар билан учрашдилар.
Учрашувларда 300 нафаргача ёшлар қамраб олинди. Жумладан, ёш тадбиркор ва фермерлар, "Камолот" етакчилари ва фаоллари, фан олимпиада ғолиблари, спортчилар, ижодкор ёшлар, ёш ўқитувчилар, корхоналарда меҳнат қилаётган ёшлар, уюшмаган ёшлар ҳам жалб қилинди.
Мулоқотлар давомида ёшлар ишчи гуруҳга ўзларида мавжуд муаммо ва таклифларини тақдим қилишди.

alt
Мазкур учрашувлардан кўзланган мақсад ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммоларни, ижтимоий, иктисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ва маданий масалалардаги таклиф-истакларини учрашувлар, очиқ мулоқотлар орқали аниқлаш ҳамда маҳаллий ва ҳудудий ҳокимликлар, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар кўмагида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Намангандан Ҳумоюнмирзо Абдуллаев

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *