Наманганда Халқ банки раҳбар ва ходимларининг жинояти фош этилди

авг 28 / 2018

alt

2018 йилнинг 16 июль куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан АТ “Халқ банки” Косонсой филиали мансабдор шахсларига нисбатан ўтказилган терговолди текширув ишлари натижасида, АТ “Халқ банки” Косонсой филиали бошқарувчиси Б.А. ўзининг жиноий шериклари АТ “Халқ банки” Косонсой филиали бош ҳисобчиси Т.О. ҳамда АТ “Халқ банки” Косонсой филиали касса мудири О.Э. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Косонсой филиали кассасида мавжуд бўлган 409 млн 866 минг 394,53 сўм заҳира пулларини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *