Наманганда икки ўхшаш жиноят: Ота ўғлини, она қизини пичоқлаб қўйди

авг 15 / 2018

alt

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи Б.Ж. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган, 29 ёшли ўғлини чап оёқ сон қисмига пичоқ билан уради.

Натижада Б.Ж.нинг ўғли касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этади. Б.Ж. қўлга олинган.

Худди шу куни Наманган шаҳрида яна бир шунга ўхшаш ҳолат юз беради. М.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи қизи З.О.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади. Ҳозирда З.О. касалхонага ётқизилган. М.М. эса ушланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *