Наманганда она ва боланинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юз берган ҳудудда бунгача 9 киши автоҳалокат қурбони бўлган

авг 06 / 2018

alt

Аввал хабар қилганимиздек, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Қизилқиёқ маҳалласида шу йил 1 август куни йўл-транспорт ҳодисаси туфайли она-бола ҳаётдан кўз юмди. Фуқаро Марғуба Мусабоева хонадонининг келини бўлган Шаҳноза эндигина 25 ёшга кирган, унинг қизалоғи эса ҳали ёшига ҳам тўлмаган эди, деб ёзади Namnews.uz.

Туманнинг “Қизилқиёқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асқарали Раҳимовнинг сўзларига кўра, бу ҳудудда икки йил ичида автоҳалокат оқибатида рўй берган ўнинчи ўлим ҳолати ҳисобланади. Ўтган 2017 йили юз берган  6 та автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди, бу йил эса 2 та шундай бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши вафот этди.

Бундай фожиалар кўп бўлаётгани учун 4-умумтаълим мактаби кўчасидан чиқишга светофор ўрнатиб беришларини сўраб, Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими ҳамда Наманган вилояти ИИБ идорасига мурожаат қилгандик. Афсуски, бу масала ҳозиргача ҳал бўлгани йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *