Наманганда ҳожатхонага тушган телефон туфайли учинчи одам ҳам вафот этди

мар 27 / 2018

alt

Аввалроқ Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефон туфайли икки киши ҳалок бўлгани, яна бири касалхонага ётқизилгани хабар қилган эди. Фавқулодда вазиятлари вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, учинчи одам ҳам вафот этди. 

Б.Рахматовнинг отаси Х.Рахматов ўғли ва қўшнисини олиб чиқиш мақсадида уларнинг ортидан ҳожатхонага тушган ва у ҳам ҳушини йўқотганди.

Тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган Наманган вилояти ФВБ қутқарув гуруҳи томонидан жабрланганлар ҳожатхонадан олиб чиқилган ва Х.Рахматовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман шифохонасига жойлаштирилганди.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Х.Рахматов шифохонада вафот этди, дейилади хабарда.

Вазирлик фуқаролардан бу каби ачинарли ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда ўзбошимчалик билан ҳаракатланмасдан ФВВнинг қутқарув хизматига мурожаат этишларини сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *