Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефон туфайли икки киши ҳалок бўлди, яна бири касалхонага ётқизилди

мар 26 / 2018

alt

25 март куни соат 22.00ларда Наманган вилоятининг Поп тумани Ойбек МФЙ Бобур кўчасида яшаган Б.Раҳматовнинг телефони ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган.

У телефонини олиш мақсадида қўшниси Э.Ниязовни ёрдамга чақириб, арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган. Э.Ниязов уни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб, ўзи ҳам ҳушини йўқотган. Шундан сўнг Б.Раҳматовнинг отаси Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш учун ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Улар ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматов захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланган. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари  олиб бормоқда.   

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *