"Navoiy avto motors" корхонаси истеъмолчига пеня тўлаб берди

авг 07 / 2018

alt

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли “Ишонч телефони”га Навоий вилояти Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро А.Муқимов “Navoiy avto motors” корхонасига “Gentra” русумли машина учун 100 фоиз тўлов қилганлиги, аммо машинани ўз вақтида ололмаётганидан норозилик билдириб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Кармана тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан кўриб чиқилиб, истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатилгани тўғрисида маълумот тақдим этилган эди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

27.07.2018 йилда “Navoiy avto motors” корхонасининг 01-15/678-сонли хати келиб тушди. Унда маълум қилинишича, шартнома шартларида кўрсатилган ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган 441918.42 сўм миқдорида пеня истеъмолчига тўлаб берилганлиги маълум қилинган.

Истеъмолчи ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида!

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *