Навоийда аёл эрини болта билан жароҳатлаб, кейин ўзини ўлдирди

июл 30 / 2018

alt

Навоий вилояти, Нурота тумани, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи М. турмуш ўртоғи Р. билан доимий равишда жанжаллашиб келади. 28 июль куни соат 00-20 ларда уйида турмуш ўртоғининг ухлаб ётган вақтидан фойдаланиб, уни ўлдиришга уринади. Ухлаб ётган турмуш ўртоғининг боши, бўйин ва кўкрак қафасининг соҳаларига болта билан уриб тан жароҳатлари етказади. Шу вақтда Р.нинг бақирганлигини эшитиб хонага кириб келган отаси Б.ни кўриб, воқеа жойидан яширинади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилган.

Шундан сўнг, М. содир қилган қилмиши учун жавобгарликдан қўрқиб, шу маҳаллада яшовчи опасининг қўшниси С.нинг яшаш уйидаги оғилхонада ўзини-ўзи осиб ўлдиради.

Жабрланувчи Р. олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *