Навоийда сариқ рангли Cobalt русумли машиналар йўловчиларга такси хизматини кўрсатишни бошлади

янв 13 / 2016

alt

Бу ҳақда “Дўстлик байроғи” газетаси хабар беради. Хабарга кўра, ушбу 10 та янги Cobalt GS/16 русумли енгил машиналар Навоий шаҳрида фаолият юритаётган "Асадбек Бизнес Савдо" МЧЖ томонидан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят бўлимидан олинган 473 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига харид қилинган.

Ҳозирги кунда йўловчиларни манзилларига бехатар етказаётган янги машиналар белгиланган тартибдаги барча шартли белгилар билан жиҳозланган. Такси ҳайдовчилари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар мавжуд. Энг муҳими, масофа ва йўл ҳақини кўрсатиб турувчи ҳисоблагич, пластик карточкаларда хизмат кўрсатиш учун терминаллар ўрнатилган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *