Навоийдаги умумий овқатланиш шахобчаларида махсус рейд ўтказилди (видео)

авг 03 / 2018

alt

Навоий вилоятида бир қатор ташкилотлар биргаликда умумий овқатланишга мўлжалланган масканларда назорат текширувларини олиб борди. Ҳудуддаги кўпгина ошхоналарнинг санитар-гигиеник ҳолати ачинарли аҳволда. Бу эса инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Умумий овқатланиш жойлари учун маълум таълаблар белгиланган. Бироқ Хатирчи туманида ўтказилган ўрганишлар давомида бу борадаги ишлар мутлақо талаб даражасида эмаслигиг аниқланди, дейилади “Ўзбекистон 24”нинг махсус репортажида.

“Боғишамол” МФЙда жойлашган “Дилдора” сифат-савдо корхонасига қарашли ошхонада 4 нафар ишчи хизмат қилади. Уларнинг ҳеч бирида тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома мавжуд эмас. Ошхонанинг санитария-гигиена аҳволини гапирмаса ҳам бўлади.

Бу ерда табиий газ йўқлиги боис ўтиндан фойдаланилади. Ўтинларнинг устида кераксиз бўлган буюмлар тўлиб кетган. Тандир атрофи эса пала-партиш ва турли чиқинди уюмлари билан тўлган.

Маҳсулотларни пиширишга мўлжалланган газ плитаси ва унга уланган резина шланг хавф келтириб чиқариш эҳтимолидан ҳоли эмас. Шунингдек, ошхонада кунлик тозалаш ишлари яқин орада бажарилмагани кўриниб турибди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *