Нодавлат ОАВ журналистлари сайлов жараёнини ёритиш бўйича Германия тажрибасини ўрганишмоқда

окт 24 / 2016

alt

23 октябр куни ЎзЭОАВМАда сайлов тажрибасини ёритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда нодавлат телерадиостудиялар, ЎзЭОАВМА вакиллари, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ваколатхонаси, шунингдек Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси экспертлари иштирок этишди.

Тренингларни етакчи немис экспертлар Германия телекомпаниялар Федерал уюшмаси Президенти Рене Фалкнер ва машҳур мустақил журналист Биргит Ветсел олиб боради.

alt

Германиялик эксперт Рене Фалкнер 11 кун давомида семинар иштирокчилари билан янги технологик ишланмаларни қўллаш билан машҳур рейтинг ток-шоулар тайёрлаш бўйича жаҳон тажрибаси билан бўлишади.

Тўрт кун давомида Биргит Ветсел бошчилигида семинара-тренинг иштирокчилари -€“ турли радиостанция журналистлари -€“ эфирни янги креатив эшиттиришлар билан тўлдиришнинг энг илғор тажрибаларини ўрганишади, ахборот узатишнинг ностандарт усуллари ва кўпроқ радиотингловчи жалб қилиш имкониятлари билан танишишади. Семинар-тренингнинг очилиш маросимида унинг якуний натижасида "Сайлов кундалиги" ҳар кунлик махсус дастури ташкил этилиши белгилаб олинди.

Семинар-тренинглар ноябрь охирига қадар давом этади.

ЎзЭEОАВМА ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *