Нукусда 55 метрлик баландликда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари ўрнатилди

авг 20 / 2018

alt

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази Нукусда баландлиги 55 метр келадиган, ёнма-ён жойлашган флагштокларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат байроқлари ҳилпирай бошлади.

KRuz.uz нашри берган хабарга кўра, байроқлар ўлчами 12 метрга 24 метрни ташкил қилади. Байроқлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва шоир Ажиниёз ҳайкали олдида ўрнатилган.

Бундан аввалроқ музей олдида “I love Nukus“ ёзуви пайдо бўлганди.

alt

Июль ойида Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида 65 метрлик устунда ўлчами 10 метрга 20 метрлик Ўзбекистон байроғи ўрнатилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *