Олмазор туманида 30 кишилик тўй ўтказилди, тежалган маблағ ёш оилага уй олиб беришга сарфланди

июл 03 / 2018

alt

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида 30 кишилик намунавий тўй ўтказилди. Бу ҳақда тумандаги “Тепагузар” МФЙ раиси Абдували Умаржонов ЎзАга хабар берди.

– Яқинда маҳалламизда ортиқча исрофгарчиликсиз намунавий тўй ўтказдик. Бир йигит оила қуриш ниятидалигини айтиб, бизга мурожаат қилди. Маҳалла фаоллари ўзаро кенгашган ҳолда, 30 кишилик жуда чиройли ва ихчам тўй ўтқаздик. Тўйдан тежалган маблағни эса ҳамкорлар билан келишиб, ёш оилага кредит асосида уй олиб беришга сарфладик, – дейди Олмазор тумани “Тепагузар” МФЙ раиси.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи чоғида ҳудудни Тошкент шаҳрида ихчам тўйлар ўтказиш бўйича намунали туман қилиш борасида таклиф бериб, бу борада тегишли топшириқлар берганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *