Олмазор туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғин қўшнисиникига ҳам ўтди

авг 13 / 2018

alt

12 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Мискин” маҳалласи Магазин Мавзук кўчаси 99-А уйда ёнғин келиб чиққан. Хонадон эгаси 1956 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 250 кв.м. майдонда ҳамда қўшниси 1951 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёнган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилган.

Ёнғин ҳақида «101»га хабар соат 22.31да тушган ва ёнғин жойига соат 22.39да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23.15да ўраб олиниб, 00.00да ўчирилган.

alt

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *