ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

сен 20 / 2018
 
– Талабалар контрактни 30 сентябргача тўлашлари мумкин
– Илгари бу муддат 15 сентябргача белгиланарди
– Энг арзон контракт — 8 млн 293 минг 500 сўм
 
alt
 
Республика олий таълим муассасаларига 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 30 сентябрига қадар узайтирилди. Бу Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 17 сентябрдаги баёнига мувофиқ белгиланди. Илгари бу муддат 15 сентябргача берилар эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилди. Унга кўра, бакалаврчи босқида — энг арзон контракт — 45 баробар, яъни 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг); энг қиммат контракт — 60 баробар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг). Магистратурада — энг арзон контракт — 49 баробар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг); энг қиммат контракт — 66 баробар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг)га тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *