Пойтахтимизда такси автомобили ёниб кетди

авг 25 / 2016

alt

Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида автомобилнинг двигатели ва салонига жиддий зарар етган. Ҳайдовчи ўт ўчириш мосламаси бўлмагани учун оловни ўчира олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келишган, бироқ бу вақтда олов автомобилнинг 70 фоизини қамраб олган эди.
Маълумотларга қараганда, мазкур автомобилнинг юкхонасига газ баллон ўрнатилган бўлиб, машина газда ҳаракатланган. Аланга газ баллонгача етиб борамасидан бартараф этилган, деб ёзади qalampir.uz.
Ёнғин натижасида жароҳатланганлар йўқ. Оловнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    06 сентябр 2016, 20:18

    а какая причина ?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *