Президент Маданият вазирлигига янги бино бериш бўйича қарор имзолади

окт 19 / 2017

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 18 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан Маданият вазирлиги, Рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларини оператив бошқариш ҳуқуқи вазирликка берилади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириши, Маданият вазирлиги қабул қилиб олиши ҳамда объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши белгилаб қўйилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда “Асака” акциядорлик тижорат банкини банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори матнининг 9-бандидаги “Мустақиллик майдони, 5-уйда” сўзлари “Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда” сўзлари билан алмаштирилади.

Ўзбекистон Маданият вазирлигига янги бино ажратиш таклифи шу йилнинг 3 август куни Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан ўтган учрашувида берилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *