Республикамиз автомобиль йўлларида бир ҳафта давомида жами 180 та ЙТҲ содир этилган

авг 14 / 2018

alt

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра ўтган ҳафтада (6 августдан 12 августгача) республикамиз автомобиль йўлларида жами 180 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Ушбу ҳодисаларда 27 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 177 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда маълум қилган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 84977 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 40701 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.

Жумладан, 1568 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11944 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1161 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 12402 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 360 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 668 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 870 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 14946 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *