Рейд: Тунги клублар давлатга аслида қанча солиқ тўлаши лозим эди (видео)

сен 08 / 2018

alt

Тошкент шаҳрида бугунги кунда 40 га яқин тунги клублар мавжуд. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалида «Тунги клублардаги рейд: У маданият ўчоғими ёки фаҳш?» деб номланган кўрсатувда батафсил маълумот берилди.

Тунги клублар ягона солиқ тўловчи бўлиб, жорий йилда давлатга 1 миллиард 300 миллион сўм ёки ойига ўртача 226 миллион сўмдан солиқ тўлаган. Бироқ, Давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра кечдан тонггача ишлаётган бундай субъектларда энг кам ҳисобда тушумлар ўртача тўрт баробаргача яширилаётганлиги кузатилган. Агар бу рақамларни 6 ойга кўпайтирадиган бўлсак, ҳақиқий тушум - 54 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иқтисодий жиноятлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида пойтахтимиздаги бир неча тунги клубларда тезкор тадбир ўтказди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *