Россияда 5 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲда иккинчи машинани ДАИ ходими бошқарган

сен 08 / 2018

alt

Россия Тергов қўмитаси Липецкдаги ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ЙТҲда иккинчи автомобиль ҳайдовчиси давлат автоинспекцияси ходими бўлганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

«Тўқнашув пайтида хорижий русумдаги машина рулида давлат автоинспекцияси ходими бўлган. Авариядан сўнг у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. У ҳақдаги маълумотлар тергов сабабли ошкор этилмаяпти», - деб маълум қилди Тергов қўмитасининг Липецк вилояти бўйича вакили Юлия Кузнецова.

Эслатиб ўтамиз,  6 сентябрь куни «Липецк—Чаплигин» автомобиль йўлида юз берган ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *