Россияда беш нафар ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

сен 07 / 2018

alt

Россиянинг Липецк вилоятида иккита енгил автомобиль рўпарадан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир шикастланган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилган.

Россия ИИВ вакили маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси — ўзбекистонликлар. Улар Добровский туманида қонуний яшаган, барча зарур ҳужжатлари бўлган.

ЙТҲ “Липецк—Чаплигин” автомобиль йўлида 6 сентябрь куни 20:30 (Тошкент  вақти билан 22:30) атрофида содир бўлган.

Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган. Оқибатда ВАЗ ҳайдовчиси ва тўрт йўловчиси ҳалок бўлган, Toyota ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

Айнан қайси автомобиль йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетгани аниқлаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *