Россияда юз берган ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, бир нафари жароҳатланди

сен 12 / 2018
alt
 
11 сентябрь куни соат 07:15 (Тошкент вақти билан 09:15) да Россиянинг Орловск вилояти Орловск тумани М-2 «Қрим» автойўлида ПAЗ русумли автобус билан Daewoo Nexia автомобили тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида Nexia’нинг икки йўловчиси — бир аёл ва бир эркак ҳалок бўлган. Енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
 
Вазирлик хабарига кўра, улар Nexia’нинг йўловчилари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 
 
Вафот этганлар: 
1. Раҳмонов Моҳмирза Оймирзаевич 1986 й.т. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон Чек кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган.
2. Газиева Маликахон Ҳабибулаевна 1983 й.т. Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси, 91-уй, 15-хонадонда истиқомат қилган.
 
Вафот этганлар Мценск марказий шифохонасида сақланмоқда.
 
Жароҳатланган: 
1. Ўринбоев Камолиддин Муклименович 1989 й.т.  Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади, (Nexia ҳайдовчиси). Мценск марказий шифохонасига жойлаштирилган.
 
Орловск ички ишлар бошқармаси дастлабки тахминларга кўра ЙТҲ Nexia машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида юз берган. Ҳодиса пайти автобус салонида 34 нафар йўловчи бўлган. Улардан икки нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Ҳолат юзасидан вазирликнинг (+998 71) 147-10-50 тезкор рақамларига боғланиш мумкин.
 
Ўтган ҳафтада Россиянинг Липецк вилоятида Toyota RAV4 ва ВАЗ-2106 автомобиллари иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *