Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

сен 10 / 2018

alt

6 сентябр куни Россиянинг Липецк вилояти Дубровский туманида йўл транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этди, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жарохати олиб шифохонага ётқазилди.

9 сентябр куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК нинг “Москва-Урганч” йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топширилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *