Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларни зўрлаб келган уч нафар ўзбекистонлик ушланди

сен 12 / 2018

alt

Россиянинг Воронеж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси суд қилинади, деб ёзмоқда Bloknot-voronezh.ru.

Хабарда айтилишича, 24 ёшли Урал Алланов, 25 ёшли Ғанишер Бўтаев ва 25 ёшли Холмурод Мўминов бир нечта зўрлаш ва талончилик ҳолатларини содир этганликда айбланмоқда. Жиноятчиларнинг тасодифий қурбонларига 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган беш нафар қиз айланган, улар қизларни шаҳар кўчаларида тунги вақтларда учратишган.

2017 йилнинг сентябрида Бўтаев ва Алланов Воронеж кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, ёлғиз юрган қизни кўриб қолишган. Эркаклар уни машинага куч билан ўтқазиб, шаҳардан ташқарига олиб чиқишган ва зўрлаб, нарсаларини ўғирлаб кетишган.

Ҳодисадан сўнг дўстлар ҳар ҳафта дам олиш кунлари бундай «сафарга» чиқишга келишиб олишади. Уч нафар жиноятчи кечки вақтларда аёлларга ҳужум қилишган. Зўравонларнинг тасодифий қурбонларига 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган 5 та қиз айланди.

Гумонланувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий ишлар қўзғатилди. Ҳар бир жиноят учун максимал жазо - 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *