Самарқанд халқаро аэропортида 30 млн сўмлик тиббий буюмлар олиб ўтилишининг олди олинди

июн 22 / 2018

alt

Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги 606-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон фуқаросининг сумкасидан 29 800 000 сўмлик 12 турдаги тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар ва iPhone 5S уяли телефон борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар қилади.

Суд мажлисида фуқаро О.Ш. ўз кўрсатмасида бу каби товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда меъёрий чекловлар борлигини билмаганлигини, бу ҳолатни бошқа такрорламаслигини, қилмишидан пушаймон эканлигини айтиб, енгил жазо беришларини сўраган.

Суд фуқаро О.Ш.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда вақтинча ҳеч қаерда ишламаслиги, қарамоғида икки нафар фарзанди борлиги, оиласида ягона боқувчи эканлиги, оилавий шароити ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда тегишли қарор чиқарди.

205.jpg

Унга кўра, фуқаро О.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, суд қонуннинг инсонпарварлик принципини қўллаб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод этди.

206.jpg

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган ҳамда тегишли экспертиза хулосасига кўра, тиббий амалиётда фойдаланиш тақиқланган 12 турдаги товарлар тегишли тартибда йўқ қилинди ва iPhone 5S уяли телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *