Самарқандда 1 август куни транспорт ҳаракати вақтинча тақиқланади

июл 31 / 2017

alt

1 август куни Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Давлат тест синовлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 06.00 дан 13.00 гача шаҳарнинг бир қатор кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча тақиқланади.

Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимов 21 июль куни бу ҳақдаги фармойишни имзолади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланадиган кўчалар рўйхати бу ерда.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *