Самарқандда ака укасининг ўлимига сабабчи бўлди

авг 27 / 2018

alt

25 август куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшаган Р.Т. қорин қисмидаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 26 август куни вафот этган, дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 24 август куни марҳум Р.Т.нинг шу қишлоқда яшовчи акаси К.Т. уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига қайчи билан жароҳат етказганлиги аниқланган ва К.Т. қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *