Самарқандда аёл эрини уриб ўлдириб қўйди

сен 10 / 2018

alt

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 8 сентябрь куни  “Галатут” МФЙда яшаган эркак уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинганида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 6 сентябрь куни унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи уйида оилавий жанжал сабаб эрининг бошига тахта билан уриб, жароҳат етказгани маълум бўлган. Эркак мазкур ҳолат бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмаган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *