Самарқандда сотувчи ўз фойдасига "адашди"

сен 08 / 2018

alt

Самарқанд туманида истиқомат қилувчи Фарангиз Боймуродова туман марказидаги савдо дўконидан уй-рўзғор учун маҳсулот харид қилганидан сўнг, карточкасидан 82 000 сўм ортиқча маблағ ечиб олинганини сезиб қолди. Пулини дўкондан қайтариб ололмагач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилди. 

Ушбу ариза  вилоят ҳудудий бирлашмасининг Самарқанд туман жамияти мутасаддилари томонидан ўрганилди ва истеъмолчига  пуллари олиб берилди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *