Самарқандда қалбаки авиабилетларни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди

июл 04 / 2018

Похожее изображение

Самарқандда бир хонали ижара уйда сохта авиакасса очиб, қалбаки авиабилетларни пуллаган фирибгар устидан суд ҳукм ўқилди, деб хабар беради “Зарафшон нашри “Жамият ва қонун” газетасига асосланиб.

Аниқланишича, Ф. Аноров офисга киришда “Авиакасса” ёзувли пешлавҳа ўрнатган, хонага стол-стул, компьютер ва бошқа зарур жиҳозларни жойлаштирган. Аввалига “Тошкент-Тюмень” рейсига ҳар бири 352 АҚШ доллари эвазига иккита “авиачипта” сотган. Шундан сўнг, у Нью-Йоркга яна учта “электрон чипта”ни пуллаган. Эртасига эса “Самарқанд-Москва” йўналишига иккита, “Тошкент-Истанбул” авиарейсига битта сохта чипта сотган. Уларнинг барчаси аэропортга боргач, авиачипталари сохта экани маълум бўлган. 

Тошкент аэропортидан Самарқандга қайтганлар фирибгарни топа олишмади. У эса “Авиакасса”ни ёпиб қорасини кўрсатмай кетди.
Ф. Аноров қўлга олингач, барча қилмишларини тан олди. 

Суд уни уч йилу уч ойга озодликдан маҳрум этди. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарар ундан ундириладиган бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *