Самарқанддаги автобусларда йўл ҳақини электрон шаклда тўлаш мумкин

мая 18 / 2018

alt

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автобусларда янги тўлов тури йўлга қўйилди, деб хабар беради "Зарафшон" газетаси.

Бунда манзилига етган йўловчи автобус эшиги олдига ўрнатилган валидаторга пластик картасини текизиб, тушиб кетаверади. Ушбу пластик картага аввалдан пул ўтказиш лозим бўлади.

"Ҳозирча 6, 12, 14, 32, 41, 61, 67, 71-йўналишларида қатновчи 70 та автобусда синов тариқасида йўл кира махсус пластик карта орқали тўланмоқда", – дейди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси Фарход Норқораев.

Махсус пластик карталар Самарқанд шаҳридаги жетон сотиш шохобчаларида сотилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *