"САР" авиакомпаниясининг бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди

авг 16 / 2018

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “САР” авиакомпаниясининг баъзи бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди. Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “САР” авиакомпаниясининг Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини уларга туташ 101,64 гектар майдон билан биргаликда кейинчалик топширилаётган объектлар негизида “Индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этиш шарти билан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *