Сайёҳлар Ўзбекистонда хорижий валюта карталарида савдо қилишлари мумкин

июн 26 / 2018

alt

Мамлакатимизда хорижий сайёҳлар томонидан турли хил совғалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва юртимизда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни харид қилишда хорижий валюта (Visa, Master Card, Union Pay) карталарида савдо қилиш бўйича зарурий шароитларни яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

“Uzcard“ тизимидаги терминалларда халқаро Union Pay карталари қабул қилиниши ташкил этилган бўлиб, MIR, Visa, Master Card карталарини қабул қилиш ишлари жорий йил июнь ойи сўнгига кадар якунланиши режалаштирилган.Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот маркази маълумот бермоқда.

Бугунги кунда республика ҳудуди бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, банк инфратузилмалари, жумладан туристлар ташриф буюрувчи объектларга хорижий валютадаги пластик карточкаларни қабул қилувчи 2 минг 358 терминал ва 151 банкомат ўрнатилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари хамда протсессинг марказлари томонидан қўшимча равишда миллий ва хорижий валютадаги карталарни қабул қилувчи жами 21 минг 880 дона терминал ва 121 дона банкоматлар олиб келинди.

Айни пайтда республика бўйича жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига кўра, 421 объектда жами 37 валюта айирбошлаш шаҳобчаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 66 объектга 81 дона банкомат ва 419 объектга 436 та терминал ўрнатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *