Сенат Ташқи ишлар вазирлиги ўрнига кўчирилмоқда

июн 19 / 2018
alt
 
Олий Мажлиснинг юқори палатаси – Сенат шу кунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги жойлашган бинога кўчмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online” манбаси хабар берди.
 
Қайд қилинишича, эндиликда Парламент юқори палатаси Ислом Каримов кўчасидаги 9-уйга жойлашади. Ташқи ишлар вазирлиги эса Халқ банкининг бош офисига кўчади.
 
Халқ банки манбаси берган хабарга кўра, банк аллақачон шаҳар марказидаги бинони бўшатиб берган. Эндиликда банкнинг бош офиси Қатортол кўчасидаги ўзининг эски офисига қайтган.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ташқи ишлар вазирлиги кўчиш муносабати билан ОАВга баёнот билан чиққанди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *