Сергелида ўзини ИИББ ходими сифатида таништирган шахс қўлга олинди

авг 20 / 2018

alt

Ички ишлар органларига Равшан деган шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ берган хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва қисқа фурсатда гумондор шахс қўлга олинди.

У ҳеч қайерда ишламайдиган, асли хоразмлик бўлган 33 ёшли М.Равшан бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ушбу шахснинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *