Ш.Умурзоқов: Йил охиригача автомобиль нархини 9 фоизга туширишга эришамиз

июл 30 / 2018

alt

Айни вақтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов иштирокида навбатдаги йиғилиш давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси 1 августдан тизимда ишлаб чиқарилаётган машиналар нархи расман ошиши ҳақида маълумот берганди. 

Шунингдек, Ш.Умурзоқов машиналар рақобатдош бўлиши учун нархни 30 фоизга тушириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Бутловчи қисмларнинг нархини 20 фоизга туширамиз. Тез эмас, аста-секин. Бу ҳали бўлмаган воқеа. Йил охиригача бутловчи қисмларнинг нархи 20 фоизга туширилса, автомобиль нархини 9 фоизга туширишга эришамиз. Ишонч билан айтаманки, кейинги йил автомашиналар нархи, албатта, тушади”, дея ваъда берди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Ш.Умурзоқов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *