Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонлари ёд этилди

авг 31 / 2018

31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида халқимиз озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросими ўтказилди. 

Маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилади.

Қуръон тиловат этилиб, қатағон қурбонлари руҳига дуо қилинди. Элга ош тортилди.

Давлат раҳбари диний уламолар, таълим соҳаси мутасаддилари билан суҳбатда ватанпарвар инсонларни эъзозлаш, ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялаш, уларда буюк боболаримиздек бўлишга интилишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази ва олий таълим муассасалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, таълим дастурларини такомиллаштириш кераклиги қайд этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *