Шаҳрисабзда сайёҳлар учун электромобиллар сотиб олинади

мар 25 / 2016

alt

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яқин вақтлар ичида сайёҳлар ва тарихий қадамжоларни томоша қилишни истаганлар учун электромобиллар ҳаракати йўлга қўйилади.

Ҳозирда 2010 йилдан буён 10 йўловчига мўлжалланган бир неча электромобиль Самарқанднинг марказий қисмида Регистон мажмуаси ва Биби Хоним мадрасаси ўртасидаги йўловчилар кўчаси бўйлаб қатнамоқда.

Айни пайтда Шаҳрисабзда  2014 йилда бошланган кенг кўламли реконструкция ишлари якунланмоқда. 9 апрелда нишонланадиган буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан 27 асрлик тарихга эга шаҳар ўн минглаб янги дарахт ва бошқа ўсимликлар кўчатлари билан безатилди. Фақатгина тарихий майдон (Шаҳрисабз марказидаги Амир Темур номли)ни кўкаламзорлаштириш учун Бельгиядан 10 минг туп лола келтирилди. Марказий хиёбонга 25 турдаги манзарали бута ва турли хилдаги дарахтлар, жумладан, магнолия, жўка, лола дарахти, эман, каштан, қора қарағай, барбарис дарахти ва секвойя ўтқазилди.

Манба: “Новости Кашкадарьи” газетаси

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *