Шайхонтоҳур тумани ҳудуди 9 тонна чиқиндидан тозаланди

окт 11 / 2017

alt

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради қўмитанинг ахборот хизмати. 

Тезкор тадбир чоғида туманнинг “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Бешёғоч ва Ялонкор берк кўчалари ёнида, коллектор сувлари оқиб ўтувчи ариқ бўйларида аҳоли томонидан ташланган шох-шабба ва маиший чиқиндилар уюми аниқланди. 

“Чақар” МФЙ га қарашли ҳудудидаги икки ноқонуний чиқиндихона бартараф этилиб, қарийб 9 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. Коллектор сувлари оқиб ўтувчи ариқнинг қирғоқ бўйлари чиқиндилардан тозаланди. 

Шунингдек, юқорида кўрсатилган манзилда “Шайхонтоҳур-Махсустранс” корхонаси томонидан ўрнатилган якка тартибдаги контейнерлар ҳудуддаги аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Бешёғоч ва Ялонкор берк кўчаларида яшовчи аҳоли ҳамда “Чақар” МФЙ фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *