Швейцария ўзбек тилласи экспорт қилинган асосий мамлакатга айланди

июн 27 / 2018

alt

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шундан қарийб ярми (49 фоизи) Швейцарияга олтин экспорт қилиш ҳиссасига тўғри келди.

Марказий банк маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юртимизда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,6 миллиард доллар, импорти эса 3,6 миллиард долларни ташкил этган.

Маҳсулотлар импорти ҳажмининг ошиши ишбилармонларнинг иқтисодиётнинг норасмий секторидан банк секторига ўтиши, шунингдек, хориж валютасидаги кредитлар кўмагида корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини кучайтириш ҳисобига бўлди.

Экспорт товарларининг умумий ҳажмида олтин (1,3 миллиард доллар) ва газ (487,2 миллион доллар) устунлик қилиб, улар экспорт суммасининг 61 фоизини қамраб олди.

Халқаро бозорларда шаклланган олтин ва газ нархлари мамлакатнинг умумий экспорти ҳажмига сезиларли таъсир қилган бўлса, Швейцария ўзбек тилласи экспорт қилинган асосий мамлакатга айланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *